Saytning eski versiyasi !

Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida 2013 yilda amalga oshirilgan ishlar sarhisobi

24 January 2014 Chop etish

Joriy yilning 24 yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qo‘mitasining 2013 yil mobaynida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish sohasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar sarhisobig, istiqboldagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan navbatdagi Hay’at yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda Qo‘mitaning rahbar va mas’ul xodimlari, hududiy boshqarma boshliqlari, aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya sohasida faoliyat yurituvchi aksiyadorlik kompaniyalari, korxonalar va tashkilotlar va ularning hududiy rahbarlari ishtirok etishdi. Shuningdek sohaning hududiy tashkilotlari xodimlari yig’ilishni videokonferensiya shaklida kuzatib borishdi.

Hay’at yig‘ilishi ochilishida ta’kidlanganidek, 2013 yilda aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya tizimida faolit ko‘rsatayotgan korxonalar tomonidan ko‘rsatilgan xizmatlar hajmi 22 %ga, jumladan, aholiga ko‘rsatilgan xizmatlar hajmi 21 % o'sdi.

2013 йилги Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга асосан корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ўзлаштирилиши кўзда тутилган маблағлар режаси 213 фоизга бажарилди.

Магистрал, зонаичи ва маҳаллий тармоқларни захиралаш ва кенгайтириш, шунингдек абонент тармоқларини FTTx архитектураси асосида модернизация қилиш мақсадида умумий узунлиги 2100 км оптик алоқа линиялари қурилди.

Кенг полосали маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш мақсадида, бир вақтнинг ўзида 128 минг кенг полосали уланишларни амалга ошириш имконига эга қурилма ўрнатилди.

Кўп фойдаланиладиган маълумотларни сақлаш мақсадида 2013 йилда қуввати 4 Гбит/с маълумотни сақлаш ва қайта ишлаш имконига эга Кэшлаш маркази ўрнатилди ва ишга туширилди. Кэшлаш самарадорлиги 35 – 42 %ни ташкил этади ва ҳозирги кунда умумий интернет канални 500 Мбит/с гача тежаш имконини бермоқда.

Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 10,3 Гбит/с ташкил этди ва 2013 йил бошига нисбатан 132 фоизга ўсди.

Бугунги кунга келиб, ХПКМга уланган оператор ва провайдерларга Интернет-хизматлари учун белгиланган тариф 1 Мбит/с учун 312,58 АҚШ долларни ташкил этиб, 2013 йил бошига нисбатан 26 фоизга камайтирилган.

Кенг полосали технологиялар асосида, жумладан FTTx архитектураси ҳамда xDSL технологиясини ривожлантириш учун ўрнатилган портлар сони 575 мингтага етказилди (2013 йил бошида ўрнатилган портлар сони 378 мингта).

Мамлакатда 2017 йилга қадар тўла ўтилиши кўзда тутилган рақамли телевидениени ривожлантириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бугунги кунда республика аҳолисининг рақамли теледастурлар билан қамрови 45% ни ташкил этмоқда (2012 йил якунида 42,0 % ни ташкил этган).

Ҳукуматимиз томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг 9 та Қарори, Ҳукуматнинг 18 та қарори ва 40 дан зиёд бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Йиғилишда аҳолига ва тадбиркорларга интерактив давлат хизматларини қўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ишга туширилган Интерактив давлат хизматларининг ягона портали фаолияти хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Айтиш жоизки, бу портал орқали тақдим этилаётган интерактив хизматларнинг ҳолати ва сифати бўйича марказлашган мониторинг ва таҳлил қилиш имконияти яратилди. Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари Портали орқали 5800 дан зиёд мурожаатлар келиб тушган.

Хўжалик бошқаруви органлари, йирик корхоналарда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларида автоматлаштириш тизимларини кенг жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошиши, бошқарув ва ишлаб чиқаришда самарадорликка эришишга хизмат қилмоқда.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 2013 yilning 20 sentabrida o‘zbekistonlik dasturiy ta’minot ishlab chiqaruvchilarni rag‘batlantirish, shuningdek, ularning ichki va tashqi bozordagi faoliyatini yanada kuchaytirish maqsadida “O‘zbekistonlik dasturiy ta’minot ishlab chiquvchilarni rag‘batlantirishni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaror imzolangan edi. 2013 yil bilan solishtirganda dasturiy ta’minot sohasida ko’rsatilgan xizmatlar hajmi 130,4% ga oshgan.

Мамлакатимизда АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича олиб борилган таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, энг асосий омиллардан бири бу АКТни давлат органлари ходимлари тушуниб етиши ва ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлашдир.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг 3521 нафари ва Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ходимларини АКТдан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш учун жами 3978 нафар ходимлари ўқитилди. Давлат органлари махсус бўлинмалари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини оширишга қаратилган 6 та ўқув курслари ўтказилиб, уларнинг ҳар бирида 140 дан зиёд мутахассислар таҳсил олди. “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан жами 717 нафар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва мутахассисларининг “электрон ҳукумат” тизими бўйича билим ва малакалари оширилди.

Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 2013 йилда университет ва унинг ҳудудий филиалларидан 28 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий таълим муассасаларида малака оширишди. 2014 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларининг 70 нафар ўқитувчилари ҳамда 30 нафар магистр ва докторантларини хорижий университетларга ўқишга юбориш режалаштирилган.

Ҳайъатда мамлакатимизда почта ва матбуот йўналишларини ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар натижасида почта йўналишида автоматлаштирилган объектлар сони 1272 тани йил бошига нисбатан ўсиш 11,7%ни ва автоматлаштирилган иш ўринлар сони 2272 тага етказилгани, йил бошига нисбатан ўсиш 2,7%ни ташкил этгани қайд этилди.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини мамлакат иқтисодиётининг барча жабҳаларига кенг жорий қилинишини кучайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилиб, Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш давлат органларида ахборот тизимларини босқичма-босқич жорий қилиш, зарур дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш, интерактив давлат хизматларини ривожлантириш ва жорий қилиш билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди. Бу борада қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

- давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ахборот технологияларини жорий қилишнинг тизимли чора-тадбирларини ташкил қилиш;

- иқтисодиёт секторларида модернизация қилиш ва ривожлантиришнинг муҳим қисми сифатида АКТни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда;

- ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича масъул бўлинмалар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган.

Барча хўжалик ва давлат бошқаруви органлари, йирик корхоналар ўз фаолиятларини автоматлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Хусусан:

- турли хизматлар учун интернет тармоғи ҳамда қўл телефонлари ёрдамида банк ҳисоб рақами ва пластик карточкалардан тўловларни амалга ошириш тизими жорий қилинди. Бугун айрим коммунал, телекоммуникация ва онлайн хизматлар учун тўловларни интернет орқали амалга ошириш мумкин. Тошкент шаҳрида пассажир ташувчи автобуслар қатновини назорат қилиш тизими синов тариқасида жорий қилинди.

2014 yilning 17 yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «2013 yilda respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2014 yilgi iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor vazifalari to‘g‘risida»gi majlisining Qaroriда АКТ ривожлантириш бўйича белгилаб берилган истиқболдаги долзарб вазифалар алоҳида кўриб чиқилиб, соҳа корхона-ташкилотлари раҳбарларига қуйидаги вазифалар юкланди:

- 2013-2020 йилларда телекоммуникация технологияларини, алоқа тармоқлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш дастурининг 2014 йил учун белгиланган тадбирларини сўзсиз бажариш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

- Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш;

- ТАТУ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида компьютер, ахборот технологиялари ва интернет бўйича билимларини оширишга мўлжалланган замонавий ўқув курслари фаолиятини йўлга қўйиш.

- tadbirkorlik faoliyatini tashkil etish va yuritish uchun turli ruxsat berish va litsenziyalash tartibotlarini rasmiylashtirishni elektron shaklga o‘tkazishni jadallashtirish, kommunal xizmatlarni, shuningdek, soliq solish va bojxonada rasmiylashtirish xizmatlarini interaktiv tarzda ko‘rsatish, elektron tijoratni kengaytirish va “Elektron tijorat to‘g‘risida”gi Qonunning yangi tahririni tayyorlash yuzasidan вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий бўлинмалари, соҳага бириктирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи алоҳида муҳокама қилинди ва бу масала юзасидан соҳа корхона-ташкилотлари раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари ва академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ТАТУ ва унинг бўлинмаларидаги ўқитувчилар малакасини мунтазам ошириб бориш таъкидланди.

Йиғилишда «Ўзбектелеком» АК ва унинг бўлинмалари ва бошқа операторларнинг аҳолига кўрсатаётган хизматалри, хусусан, мобиль алоқа бўйича сифат кўрсаткичлари ҳам кўриб чиқилди.

Барча бошқарма бошлиқлари, соҳадаги корхона-ташкилот раҳбарларига соҳада рухсат берувчи ва лицензия олиш талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга тўла ўтиш, статистик ҳисоботларни тўла электрон шаклда тақдим этиш бўйича зарур чоралар кўриш, интерактив хизматлар сони ва сифатини ошириш, фойдаланилаётган кенг полосали портлар сонини кўпайтириш, почта соҳасида ахборот технологиялардан кенг фойдаланишни ташкил қилиш вазифаси юкланди.

Hay’at yig‘ilishida muhokama qilingan barcha masalalar yuzasidan tegishli xulosa va takliflar qabul qilindi.

Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida 2013 yilda amalga oshirilgan ishlar sarhisob qilindi

Joriy yilning 24 yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qo‘mitasining 2013 yil mobaynida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish sohasida amalga oshirilgan chora-tadbirlar sarhisobig, istiqboldagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan navbatdagi Hay’at yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda Qo‘mitaning rahbar va mas’ul xodimlari, hududiy boshqarma boshliqlari, aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya sohasida faoliyat yurituvchi aksiyadorlik kompaniyalari, korxonalar va tashkilotlar va ularning hududiy rahbarlari ishtirok etishdi. Shuningdek sohaning hududiy tashkilotlari xodimlari yig’ilishni videokonferensiya shaklida kuzatib borishdi.

Hay’at yig‘ilishi ochilishida ta’kidlanganidek, 2013 yilda aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya tizimida faolit ko‘rsatayotgan korxonalar tomonidan ko‘rsatilgan xizmatlar hajmi 22 %ga, jumladan, aholiga ko‘rsatilgan xizmatlar hajmi 21 % o'sdi.

2013 yilgi Investitsiya dasturiga kiritilgan loyihalarga asosan korxonalarning o‘z mablag‘lari hamda to‘g‘ridan-to‘g‘ri xorijiy investitsiyalar hisobiga o‘zlashtirilishi ko‘zda tutilgan mablag‘lar rejasi 213 foizga bajarildi.

Magistral, zonaichi va mahalliy tarmoqlarni zaxiralash va kengaytirish, shuningdek abonent tarmoqlarini FTTx arxitekturasi asosida modernizatsiya qilish maqsadida umumiy uzunligi 2100 km optik aloqa liniyalari qurildi.

Keng polosali ma’lumotlar uzatish tarmog‘ini kengaytirish maqsadida, bir vaqtning o‘zida 128 ming keng polosali ulanishlarni amalga oshirish imkoniga ega qurilma o‘rnatildi.

Ko‘p foydalaniladigan ma’lumotlarni saqlash maqsadida 2013 yilda quvvati 4 Gbit/s ma’lumotni saqlash va qayta ishlash imkoniga ega Keshlash markazi o‘rnatildi va ishga tushirildi. Keshlash samaradorligi 35 – 42 %ni tashkil etadi va hozirgi kunda umumiy internet kanalni 500 Mbit/s gacha tejash imkonini bermoqda.

Xalqaro axborot tarmoqlaridan foydalanish umumiy tezligi 10,3 Gbit/s tashkil etdi va 2013 yil boshiga nisbatan 132 foizga o‘sdi.

Bugungi kunga kelib, XPKMga ulangan operator va provayderlarga Internet-xizmatlari uchun belgilangan tarif 1 Mbit/s uchun 312,58 AQSh dollarni tashkil etib, 2013 yil boshiga nisbatan 26 foizga kamaytirilgan.

Keng polosali texnologiyalar asosida, jumladan FTTx arxitekturasi hamda xDSL texnologiyasini rivojlantirish uchun o‘rnatilgan portlar soni 575 mingtaga yetkazildi (2013 yil boshida o‘rnatilgan portlar soni 378 mingta).

Mamlakatda 2017 yilga qadar to‘la o‘tilishi ko‘zda tutilgan raqamli televideniyeni rivojlantirish bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda. Bugungi kunda respublika aholisining raqamli teledasturlar bilan qamrovi 45% ni tashkil etmoqda (2012 yil yakunida 42,0 % ni tashkil etgan).

Hukumatimiz tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va “elektron hukumat”ni rivojlantirish maqsadida Prezidentimizning 9 ta Qarori, Hukumatning 18 ta qarori va 40 dan ziyod boshqa normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilindi.

Yig‘ilishda aholiga va tadbirkorlarga interaktiv davlat xizmatlarini qo‘rsatish sifatini yaxshilash maqsadida ishga tushirilgan Interaktiv davlat xizmatlarining yagona portali faoliyati xususida ham to‘xtalib o‘tildi. Aytish joizki, bu portal orqali taqdim etilayotgan interaktiv xizmatlarning holati va sifati bo‘yicha markazlashgan monitoring va tahlil qilish imkoniyati yaratildi. Bugungi kunda Yagona interaktiv davlat xizmatlari Portali orqali 5800 dan ziyod murojaatlar kelib tushgan.

Xo‘jalik boshqaruvi organlari, yirik korxonalarda ishlab chiqarish va boshqaruv jarayonlarida avtomatlashtirish tizimlarini keng joriy qilish ishlari olib borilmoqda. Bu esa aholiga sifatli xizmat ko‘rsatish, mahsulot raqobatbardoshligini oshishi, boshqaruv va ishlab chiqarishda samaradorlikka erishishga xizmat qilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 2013 yilning 20 sentabrida o‘zbekistonlik dasturiy ta’minot ishlab chiqaruvchilarni rag‘batlantirish, shuningdek, ularning ichki va tashqi bozordagi faoliyatini yanada kuchaytirish maqsadida “O‘zbekistonlik dasturiy ta’minot ishlab chiquvchilarni rag‘batlantirishni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaror imzolangan edi. 2013 yil bilan solishtirganda dasturiy ta’minot sohasida ko’rsatilgan xizmatlar hajmi 130,4% ga oshgan.

Mamlakatimizda AKTni joriy qilish va rivojlantirish bo‘yicha olib borilgan tahlillar natijasi shuni ko‘rsatdiki, eng asosiy omillardan biri bu AKTni davlat organlari xodimlari tushunib yetishi va ushbu sohada malakali kadrlar tayyorlashdir.

Mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining 3521 nafari va Davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlarining xodimlarini AKTdan foydalanish bo‘yicha bilimlarini oshirish uchun jami 3978 nafar xodimlari o‘qitildi. Davlat organlari maxsus bo‘linmalari mutaxassislarining malaka va ko‘nikmalarini oshirishga qaratilgan 6 ta o‘quv kurslari o‘tkazilib, ularning har birida 140 dan ziyod mutaxassislar tahsil oldi. “Elektron hukumat” o‘quv markazi tomonidan jami 717 nafar davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining rahbar va mutaxassislarining “elektron hukumat” tizimi bo‘yicha bilim va malakalari oshirildi.

Toshkent axborot texnologiyalari universiteti faoliyatini tubdan yaxshilash bo‘yicha kompleks choralar ko‘rilmoqda. Xususan, 2013 yilda universitet va uning hududiy filiallaridan 28 nafar professor-o‘qituvchilar xorijiy ta’lim muassasalarida malaka oshirishdi. 2014 yilda Toshkent axborot texnologiyalari universiteti va uning hududiy filiallarining 70 nafar o‘qituvchilari hamda 30 nafar magistr va doktorantlarini xorijiy universitetlarga o‘qishga yuborish rejalashtirilgan.

Hay’atda mamlakatimizda pochta va matbuot yo‘nalishlarini rivojlantirish borasida olib borilgan ishlar natijasida pochta yo‘nalishida avtomatlashtirilgan ob’ektlar soni 1272 tani yil boshiga nisbatan o‘sish 11,7%ni va avtomatlashtirilgan ish o‘rinlar soni 2272 taga yetkazilgani, yil boshiga nisbatan o‘sish 2,7%ni tashkil etgani qayd etildi.

Shuningdek, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini mamlakat iqtisodiyotining barcha jabhalariga keng joriy qilinishini kuchaytirish chora-tadbirlari ko‘rib chiqilib, Milliy axborot-kommunikatsiya tizimini rivojlantirish davlat organlarida axborot tizimlarini bosqichma-bosqich joriy qilish, zarur dasturiy ta’minot mahsulotlarini ishlab chiqish, interaktiv davlat xizmatlarini rivojlantirish va joriy qilish bilan chambarchas bog‘liqligi ta’kidlandi. Bu borada quyidagi vazifalar belgilab olingan:

- davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlarida axborot texnologiyalarini joriy qilishning tizimli chora-tadbirlarini tashkil qilish;

- iqtisodiyot sektorlarida modernizatsiya qilish va rivojlantirishning muhim qismi sifatida AKTni rivojlantirish strategiyasi ishlab chiqilmoqda;

- axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish bo‘yicha mas’ul bo‘linmalar faoliyati samaradorligini oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar qabul qilingan.

Barcha xo‘jalik va davlat boshqaruvi organlari, yirik korxonalar o‘z faoliyatlarini avtomatlashtirish bo‘yicha chora-tadbirlarni amalga oshirmoqdalar. Xususan:

- turli xizmatlar uchun internet tarmog‘i hamda qo‘l telefonlari yordamida bank hisob raqami va plastik kartochkalardan to‘lovlarni amalga oshirish tizimi joriy qilindi. Bugun ayrim kommunal, telekommunikatsiya va onlayn xizmatlar uchun to‘lovlarni internet orqali amalga oshirish mumkin. Toshkent shahrida passajir tashuvchi avtobuslar qatnovini nazorat qilish tizimi sinov tariqasida joriy qilindi.

2014 yilning 17 yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «2013 yilda respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2014 yilgi iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor vazifalari to‘g‘risida»gi majlisining Qarorida AKT rivojlantirish bo‘yicha belgilab berilgan istiqboldagi dolzarb vazifalar alohida ko‘rib chiqilib, soha korxona-tashkilotlari rahbarlariga quyidagi vazifalar yuklandi:

- 2013-2020 yillarda telekommunikatsiya texnologiyalarini, aloqa tarmoqlari va infratuzilmalarini rivojlantirish dasturining 2014 yil uchun belgilangan tadbirlarini so‘zsiz bajarish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlarni ishlab chiqish;

- iqtisodiyotning barcha jabhalarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy qilish bo‘yicha chora-tadbirlar Dasturini ishlab chiqish;

- TATU va uning hududiy bo‘linmalarida kompyuter, axborot texnologiyalari va internet bo‘yicha bilimlarini oshirishga mo‘ljallangan zamonaviy o‘quv kurslari faoliyatini yo‘lga qo‘yish.

- tadbirkorlik faoliyatini tashkil etish va yuritish uchun turli ruxsat berish va litsenziyalash tartibotlarini rasmiylashtirishni elektron shaklga o‘tkazishni jadallashtirish, kommunal xizmatlarni, shuningdek, soliq solish va bojxonada rasmiylashtirish xizmatlarini interaktiv tarzda ko‘rsatish, elektron tijoratni kengaytirish va “Elektron tijorat to‘g‘risida”gi Qonunning yangi tahririni tayyorlash yuzasidan vazifalar belgilab olindi.

Yig‘ilishda Toshkent axborot texnologiyalari universiteti va uning hududiy bo‘linmalari, sohaga biriktirilgan kasb-hunar kollejlari bitiruvchilarini ish bilan ta’minlash masalasi alohida muhokama qilindi va bu masala yuzasidan soha korxona-tashkilotlari rahbarlariga tegishli topshiriqlar berildi. Shuningdek, ishlab chiqarish korxonalari va akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o‘rtasidagi hamkorlikni mustahkamlash, TATU va uning bo‘linmalaridagi o‘qituvchilar malakasini muntazam oshirib borish ta’kidlandi.

Yig‘ilishda «O‘zbektelekom» AK va uning bo‘linmalari va boshqa operatorlarning aholiga ko‘rsatayotgan xizmatalri, xususan, mobil aloqa bo‘yicha sifat ko‘rsatkichlari ham ko‘rib chiqildi.

Barcha boshqarma boshliqlari, sohadagi korxona-tashkilot rahbarlariga sohada ruxsat beruvchi va litsenziya olish talab etiladigan hujjatlarni elektron shaklda taqdim etishga to‘la o‘tish, statistik hisobotlarni to‘la elektron shaklda taqdim etish bo‘yicha zarur choralar ko‘rish, interaktiv xizmatlar soni va sifatini oshirish, foydalanilayotgan keng polosali portlar sonini ko‘paytirish, pochta sohasida axborot texnologiyalardan keng foydalanishni tashkil qilish vazifasi yuklandi.

Hay’at yig‘ilishida muhokama qilingan barcha masalalar yuzasidan tegishli xulosa va takliflar qabul qilindi.


Davra
Fuqarolar murojaati Statistika Qayta aloqa Ishonch telefoni